Конте "Интер" бош мураббийи сифатида қачон эълон қилинади?

"Челси" ҳамда "Ювентус" клублари ва Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Антонио Конте тез орада "Интер"да иш бошлайди.

Берилган маълумотларга қараганда 49 ёшли италиялик мутахассис “нерадзуррилар” билан дастлабки шартномани имзолаган. Ҳозирча ушбу шартнома муддати қанчага тузилгани маълум эмас. Бироқ, Конте миланликлар сафида йилига 10 млн евро маош олади. Бу ҳақда расман 28 май куни эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Лучано Спаллетти бошқарувидаги “Интер” А Сериянинг сўнгги тури олдидан мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!