Конте
Ads

Хабарингиз бор кеча Италия А Сериясининг илк турида “Интер” ўз майдонида “Лечче”ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Антонио Конте “нерадзуррилар” тарихида мавсумни 4 та гол фарқи билан ғалаба билан бошлаган 3-мураббийга айланди. Бунгача бундай натижани фақатгина “Интер”нинг афсонавий мураббийлари - Жузеппе Меацце ва Эленио Эрререлар қайд этишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Конте “Интер”ни Лучано Спаллеттининг истеъфосидан сўнг жорий ёз ўз қўлига олган эди.