Конте: Мен Моуриньони ҳурмат қиламан ва у ҳам мени ҳурмат қилиши шарт

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Челси” клуби устози Антонио Конте “Манчестер Юнайтед”даги ҳамкасби Жозе Моуриньо билан ўрталаридаги муносабат ҳақида гапириб ўтди.

“Мураббийлар ўртасидаги муносабатлар унчалик муҳим эмас. Шунчаки биз бир-биримизнинг қилаётган ишларимизни ҳурмат қилишимиз лозим. У мени рақибим ва мен ҳам унинг рақиби ҳисобланаман. Ўйиндан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Мен уни ҳурмат қиламан ва у ҳам мени ҳурмат қилиши шарт”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, эртага 5 ноябрь куни АПЛнинг 11-турида “Челси” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!