Конте "Наполи" таклифига рад жавобини берди

Хабарингиз бор, Антонио Конте "Наполи" билан музокаралар ўтказаётганди. Аммо мураббий Италияга қайтмайдиган бўлди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилмоқда.

Журналистнинг сўзларига кўра, томонлар ўртасида келишув амалга ошмади. Италиялик мутахассис бошқа таклифларни эшитиб кўрмоқчи.

Конте 3 йиллик шартнома ва йилига 8 миллион евролик маош сўрагани борасида ҳам миш-мишлар бор. Неаполликлар эса бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда. Номзодлар орасида Грэм Поттер мавжуд.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!