Конте ўрнига Аллегри келадими?
“Интер”да янги ҳафтада жиддий ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар тарқатмоқда.
“Нерадзуррилар” раҳбарияти тез орада бош мураббий Антонио Конте билан учрашиб, келажак режаларни муҳокама қилади. Ушбу учрашувда Конте истеъфога чиқарилиши ҳам мумкин. Агар бу содир бўлса, миланликлар ушбу лавозимга 2019 йилнинг май ойидан буён ишсиз юрган Массимилиано Аллегрини таклиф қилишни режалаштиришмоқда.
Антонио Конте бошчилигидаги “Интер” ўтган мавсум А Серияни 2-ўринда якунлади ва Европа лигаси финалига қадар етиб борди.
Фикрлар