Конте Пирлонинг "Ювентус"га бош мураббий бўлгани ҳақида: Ўзимни қаридек ҳис қиляпман

«Интер» устози Антонио Конте собиқ шогирди Андреа Пирлонинг «Ювентус»га бош мураббий этиб тайинлангани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Албатта, Андреа учун жудаям хурсандман. У менга футбол ҳақида кўп нарсаларни тушунтирган, бундан ташқари, у ажойиб инсон ва мен уни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан. Мен шуғуллантирган футболчилар мураббий бўлишганини кўрсам, ўзимни қаридек ҳис қиламан”, - дейди италиялик мутахассис.

41 ёшли Пирло “Ювентус” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади. У айнан мана шу жамоада Конте қўл остида бир неча мавсум тўп сурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!