Конте "Тоттенхэм"да натижага эришиш учун ноодатий усулларни қўллагани маълум бўлди
Хабарингиз бор, ўтган ҳафта сўнггида Антонио Конте "Тоттенхэм" бош мураббийи лавозимидан озод этилди.
Таъкидлаш керакки, италиялик мутахассис охирги ойларда натижалар борасидаги вазиятни яхшилашга ҳаракат қилди ва бу борада ноодатий усулларга ҳам мурожаат қилди. Corriere dello Sport хабарига кўра, Конте ҳатто футболчилар ўзаро салбий натижаларни муҳокама қилиш учун уларни кийиниш хонасига қамаб қўйган. Шундан сўнг футболчилар мураббийдан нисбатан ҳужумкор ўйин услубини қўллашни сўрашган.
Айтиш лозимки, Контенинг бу усули иш берди - "Тоттенхэм" барча мусобақаларда кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонди. Бироқ, орадан кўп ўтмай вазият яна ёмонлашди.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" айни дамда Англия Премьер-лигасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар