Конте уни таркибда олиб қолмоқчи

"Сассуоло" хавбеки Стефано Сенси катта эҳтимол билан мавсум якунлангач, "Интер"нинг тўлақонли аъзосига айланади.

Calciomercato нашрининг ёзишича, "нерадзуррилар" 24 ёшли италиялик футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишга тайёр. Буни шахсан жамоа бош мураббийи Антони Конте хоҳламоқда. Айни дамда клублар бу борадаги музокараларни бошлаб юборишган. Сенсининг трансфери эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Сенси жорий мавсумни “Интер” сафида ижарада ўтказмоқда. У ҳозирча 17 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!