Контенинг "курсиси қимирлаб қолди", "Тоттенхэм" унинг ўрнига бошқа номзод қидирмоқда
Антонио Контенинг "Тоттенхэм"даги келажаги номаълумлигича қолмоқда.
Лондонликлар сўнгги турларда салбий натижалар қайд этаётгани боис италиялик мутахассиснинг "курсиси қимирлаб қолган". Томонлар ўртасидаги шартнома жорий мавсум сўнгига қадар амал қилади.
Хабарларга кўра, "шпорлар" раҳбарияти аллақачон мураббийнинг ўрнига бошқа номзод қидиришни бошлаган. Конте бир неча кун олдин қўл остидаги таркибни танқид қилиб, "Бундай жамоа билан фақатгина 4-7-ўринлар орасида юриш мумкин", деганди.
"Тоттенхэм" айни пайтда Премьер лигада 30 очко билан 5-поғонада бормоқда.
Фикрлар