Конья-2021. Дзюдочиларимиздан 2 та олтин медаль!

Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этаётган ака-ука Нуриллаевларнинг каттаси ҳам мусобақада шоҳсупага кўтарилди. -66 кг вазн тоифасида қатнашган Сардор Нуриллаев финалда марокашлик Абдураҳмон Боушитани мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳиблари қаторидан жой олди.

Шунингдек, терма жамоамиз вакиласи Нилуфар Эрмагамбетова ҳам Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин медалга сазовор бўлди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган қорақалпоғистонлик дзюдочимиз финалда жазоирлик Ямина Халатани иппон билан мағлубиятга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!