Конья-2021. Ольга Забелинская делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални ёздириб қўйди

Хабарингиз бор, айни кунларда Туркиянинг Конья шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда.

Бугун велоспортчиларимиз Ольга Забелинская, Алексей Фомовский ва Ботир Исматов велотрек бўйича 4 дастурни ўз ичига олган омниум баҳсларида иштирок этишди.

Якунда муваффақиятли иштирок этган Ольга Забелинская кумуш медални делегациямизга тақдим этди. Ушбу дастурда иштирок этган Алексей Фомовский ва Ботир Исматовларга бироз омад етишмади.

Шу тариқа, V Ислом бирдамлиги ўйинларида велоспортчиларимиз 1та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медал, жами 6та медални қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!