"Конья-2021". Ўзбекистонлик дзюдочилар медаль жамғаришда давом этмоқда, ҳозирча 2 та олтин

Туркиянинг Конья шаҳрида Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Бугун баҳсларга киришган дзюдочиларимиз медаль жамғаришни бошлаб юборди. Хусусан, Гулноза Матниёзова финалда тунислик Ниҳел Ландолсини мағлуб этиб, чемпионга айланди. Яна бир вакилимиз Музаффарбек Тўрабоев ҳал қилувчи жангда Рио Олимпиадаси финалчиси Элмар Гасимовни 68 сония ичида енгиб, олтин медаль эгасига айланди.

Бундан ташқари, Давлат Бобонов, Шоҳиста Назарова ҳамда Шарофиддин Болтабоев бронза медалларини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Беллашувлар давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!