Кўп гол урадиган 18 ёшли плеймейкер Европани забт этгани келмоқда
Бундеслига иштирокчиси “Вердер” Эквадордан 18 ёшли Хоан Минани олиб келди ва бошланишига бир йиллик шартнома имзолади.
- Биз Хоанни Бременга келишга кўндирганимиздан мамнунмиз. У гол уришни биладиган плеймейкер. 17 ёшгача футболчилар ўртасида Жанубий Америка чемпионати тўпурари. Биз унинг Европа футболига мослашиб олиши учун вақт беришга тайёрмиз, - дейилади “Вердер” баёнотиди.
Хоан Мина янги жамоаси сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди.
Фикрлар