Кўп гол ураётган суперҳужумчи “Манчестер Юнайтед”га ўтадиган бўляпти

“Айнтрахт” клуби раҳбарияти жамоа юлдузи Андре Силвани ёзда Англияга жўнатишга ҳозирлик кўрмоқда.

Анчадан бери кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидираётган Уле-Гуннар Сульшер ўз шогирдлари орасида Андре Силвани ҳам кўрмоқчи. Бундеслига вакили раҳбарлари агар “Манчестер Юнайтед” 40 миллион евро тўлайдиган бўлса, бу трансферни амалга ошириш учун ҳеч қандай тўсқинлик йўқлигини таъкидламоқда.

Португалиялик ҳужумчига “Реал” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар Силва учун 20 миллион евро ва “Қироллик клуби”да ўйинини тополмай, “Айнтрахт”га ижарага юборилган Лука Йовични беришни таклиф қиляпти.

25 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Бундеслигада 29 та учрашувда қатнашиб, 25 та гол уришга эришди. У “Айнтрахт”га келгунга қадар “Порту” ва “Севилья” клубларида тўп тепган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!