Кўпкураш: Екатерина Воронина ядро улоқтириш йўналишида 3-ўринни эгаллади
Ads

Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган кўпкураш баҳсларининг ядро улоқтириш беллашувлари ўз якунига етди.

Ушбу беллашувларда ҳамюртимиз Екатерина Воронина ҳам иштирок этди. Хусусан, ушбу баҳсда снарядни 12,59 метрга улоқтирган ҳамюртимиз якунда 3-ўринни банд этди. 

Қайд этиш лозим, ушбу йўналишда хитойлик Мухан Шен 1-ўринни банд этган бўлса, ҳиндистонлик Свапна Барман 2-ўринни эгаллади.

Маълумот  ўрнида, кўпкураш баҳслари 7 та йўналишдан иборат бўлиб, спортчилар ҳар бир йўналишда қўлга киритилган натижалар асосида ғолиб ва совриндорлар номига аниқлик киритилади.