Корея Республикаси  U17 терма жамоаси бош мураббийи: Ўзбекистон тактик жиҳатдан кучли рақиб

  • 04 Oct 15:18
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Корея Республикаси  ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Бюн Сунг Ҳван Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди:

Tecno

Саралаш босқичидаги иштирок ҳақида
— Аввало меҳмондўстлик учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирамиз. Бизни жуда ҳам яхши кутиб олишди. Бу босқичда жамоамиз билан энг яхши ўйинларимизни кўрсатамиз, деб ўйлайман.

Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида
— Ўзбекистон тактик жиҳатдан кучли жамоа. Биз бу жамоани ўргандик. Жамоада яхши футболчилар бор. Мазкур босқичда бизни асосий рақибимиз ҳам айнан Ўзбекистон ҳисобланади.

Жамоа бу босқичгача қандай йиғинлар ўтказгани ҳақида
— Биз асосий эътиборимизни Осиё кубогига қаратилгандик. Етарлича тайёрландик, деб ўйлайман. Саралаш босқичидан кейин Осиё кубоги финал босқичи учрашувларига тайёргарликни давом эттирамиз, деган умиддаман.

Comments

You must be logged in to commet!