Кореяда Сон Хён Миндан зўр футболчи пайдо бўлди

“Тоттенхэм” сардори Сон Хён Мин сўнгги беш йилда илк бор Жанубий Кореянинг энг яхши футболчиси номини қўлга кирита олмади.

2023 йил якунлари бўйича мамлакатнинг энг зўр футболчиси номига “Бавария” ҳимоячиси Ким Мин Чже сазовор бўлди.

- Ўтган мавсумда бизни туну кун тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорлик билдираман. Олдиндаги Осиё кубогида терма жамоамиз яхши натижалар билан ортга қайтишига ишонман, - деди Ким Мин Чже.

Ким Мин Чже ўтган мавсум “Наполи” таркибида ўйнади ва Италия чемпионалигини қўлга киритди. Ёзда истеъдодли футболчи муҳитни алмаштириш мақсадида “Бавария”га кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!