"Кўришгунча" - Жасур Жалолиддинов "Андижон"ни тарк этди
Истеъдодли футболчи Жасур Жалолиддиновнинг биринчи даврадан кейин “Андижон”ни тарк этиши катта эҳтимол эди. Бу ҳақда ўзи ҳам айтганди.
Кеча “Навбаҳор”га қарши учрашув олдидан ҳам унинг “Андижон” таркибидаги охирги ўйини эканлиги хусусида гап-сўзлар тарқалганди. Якунда бу ўз тасдиғини топди. Боиси шундаки, “Навбаҳор” устидан қозонилган тарихий ғалабадан кейин Жалолиддинов ўзининг инстаграмдаги саҳифасида шундай ёзди: “Андижон"нинг барча мухлисларига раҳмат. Бу ғалаба сизлар учун. Кўришгунча!”
Жасур клуб ва унинг мухлислари билан мана шундай тарзда хайрлашди. У “Андижон” сафида 12 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол урди. 3 марта сариқ карточка билан “сийланди”.
Айни пайтда унга Суперлигадан ва Европадан аниқ таклифлар бор. Тез орада уни янги клуб сафида кўрсак ажаб эмас.
Фикрлар