Кормье сайёрадаги энг хавфли жангчи ким эканлигини айтди
Икки дивизионда собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье сайёрадаги энг хавфли одам ким эканлигини айтди.
"Фрэнсис Нганну ўзини сайёрадаги энг хавфли одам эканлигини исботлади. Нега? Чунки у оғир вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган ва бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпионига жиддий қаршилик кўрсатди. Унга очколарга кўрагина мағлуб бўлди", - деди DC.
Эслатиб ўтамиз, 28 октабрь куни Нганну Тайсон Фьюри билан бокс жанги ўтказиб, ҳакамларнинг алоҳида қарори билан мағлуб бўлганди.
Фикрлар