Коронавирус чиққан Шомуродовнинг жамоасига техник мағлубият ёзилиши мумкин

Хабарингиз бор, бундан аввалроқ, “Ростов” клубининг 6 нафар футболчисида коронавирус аниқлангани ҳақида маълум қилинган эди.

"Спорт-Экспресс" нашрининг ёзишича, бир клубда қайд этилган олтита ҳолатга қарамай, Россия футбол иттифоқи мамлакат чемпионатини муддатидан аввал якунламоқчи эмас. “Ростов” клубига нисбатан эса 2 та чора қўлланилиши мумкин: 1) майдонга чиқа олмагани учун техник мағлубият, 2) “Сочи”га қарши ўйинни кейинроққа қолдириш.

“Ростов” жамоаси аъзолари тўлиқ карантинга олинган бўлиб, 19 июнь куни РПЛ рестартидан ўрин олган “Сочи”га қарши ўйинда иштирок эта олишмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)