Коронавирус касаллиги туфайли яна бир мусобақа бекор қилинди
Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида 1 февраль куни аралаш жанг санъатлари бўйича M1-Challenge 106 турнири бўлиб ўтиши керак эди.
Хитойда тарқаган коронавирус касаллиги туфайли ушбу турнир бекор қилинди.
Маълумот учун, кечанинг асосий жангида оғир вазн тоифасида Заур Гаджибабаев ва Жун Сон Лим қарама-қарши келиши режалаштирилганди.

Фикрлар