Коронавирус сабаб ПСЖ иштирокидаги ўйин бекор қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Страсбур" – ПСЖ учрашуви коронавирус эпидемияси сабаб қолдирилди. Бу ҳақда Франция профессионал футбол лигаси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс бугун бўлиб ўтиши керак эди. Ҳозирча, ушбу ўйин қачон ўтказилиши номаълум.

Маълумот учун, ПСЖ айни дамда Лига 1 да 68 очко билан пешқамлик қилмоқда. Ҳисобида 38 очко бўлган “Страсбур” эса 10-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!