Коронавирус сабаб шу ойда бошланиши керак бўлган футзал бўйича Осиё чемпионати қолдирилди


Шу йилнинг 26 февраль – 8 март кунлари қўшни Туркманистонда футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичи ўтказилиши режалаштирилган эди.

Осиё футбол конфедерацияси коронавирус туфайли юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда футзал бўйича қитъа биринчилигини бироз кейинроқ муддатга қолдирди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақа саналари кейинроқ маълум қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!