Коронавирус туфайли Сон карантинда ушланади

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Мин Жанубий Кореядан қайтгач, 2 ҳафталик карантинга олинади.

27 ёшли футболчи бундан аввалроқ, қўлини даъволаш учун Сеулга келган эди.

Коронавирус Кореяда кенг тарқалган сабабли, Сон Лондонга қайтганидан сўнг, карантинда бўлади.

Лондонликлар футболчи инфекция юқтирмаслигига амин, чунки жамоа барча чораларни кўрди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда 2931 одамда инфекция аниқланган. 17 киши вафот этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!