Коронавирус туфайли "UFC 252" турнирининг битта жанги ўтказилмайдиган бўлди

  • 12.08.2020 13:55
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

UFCнинг россиялик жангчиси Магомед Анкалаевнинг рақиби Ион Куцелабадан коронавирус аниқланганлиги сабабли, улар ўртасидаги 16 августга ўтар кечаси "UFC 252" турнири доирасидаги жанг қолдирилди. Айни вақтда Куцелаба карантинга олинган. Жанг эса 29 августда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида ТАСС хабар бермоқда.

Улар ўртасидаги дастлабки жанг март ойида бўлган ва унда Анкалаев техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Аслида, реванш апрель ойида бўлиши керак эди. Лекин унда ҳам пандемия сабаб қолдирилганди. 

Ион Куцелаба ҳамюртимиз Мурод Хонтўраев билан "Alash Pride" турнирида тўқнаш келган ва нокаутга учраган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!