Коронавирусга чалинган Врсалько ўз ҳолати ҳақида маълумот берди

“Атлетико” ҳимоячиси Шиме Врсалько коронавирусга топширган тести мусбат натижа берганидан сўнг, ўз ҳолати ҳақида гапириб ўтди: “Менда ҳеч қандай касаллик белгилари сезилмаяпти ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Афсуски, топширган таҳлилларим бироз юқори натижани кўрсатибди.

Ўз-ўзини яккалаш тартиби туфайли жамоадошларимга ёрдам бера олмаётганим ачинарли. Бир неча кун уйда қолишга мажбурман. Бироқ тез орада одатий ҳаёт тарзига қайтишимга ишонаман”.

Эслатиб ўтамиз, “матрасчилар” сафида Врсалькодан ташқари Анхель Корреа ҳам коронавирус юқтириб олган. Шу сабабли, икки футболчи ҳам 13 август куни “Лейпциг”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!