Коронавирусга гумон туфайли “Навбаҳор” футболчилари текширувдан ўтказилмоқда

  • 12 июля, 2020, 17:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилганини хабар қилган эдик.

Tecno

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг бу қарорга келишига “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинаётгани сабаб бўлган.

Энди Coca Cola Суперлиганинг аввалги турида “Бунёдкор” билан куч синашган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби футболчиларининг ҳолати ҳам бугундан текширувдан ўтказилади. Айни пайтда “Навбаҳор” вакилларининг бирортасида коронавирус аломатлари кузатилмаяпти ва улар ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, Суперлига учрашувларининг кейинги режаларини ишлаб чиқади.

Бу борадаги янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию