Коронавирусга қарши кураш учун пул йиғиш кампаниясини ташкил қилган футболчини биласизми?
Бунгача “Милан”, “Монако”, “Рома” сингари клубларда тўп сурган ва ҳозирда Хитойнинг “Шанхай Шенхуа” жамоаси вакили, италиялик Стефан Эль Шаарави яқинда «Sky Sport 24»га интервью берди.
«Шанхай Шенхуа» клуби ҳужумчиси видеоалоқа орқали уюштирилган суҳбатда эпидемия даврида Хитойдаги ҳаёти ва Италияда коронавирусга қарши кураш учун пул йиғиш кампаниясини ташкил қилгани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу ерда вазият сезиларли даражада яхшиланмоқда. Шаҳарга ҳаёт қайтди. Бу мана шундай фожиали вазиятдан чиқиб кетишга эришган мамлакат учун катта ғалаба. Улкан масъулиятлилик ҳисси намоён этилди – ҳукуматнинг кўрсатмаларига қатъий амал қилинди. Бу бутун дунё учун умид учқунлари ва жумладан, Италия учун ҳам. Биз бундай оғир вазиятдан чиқиб кета оламиз.
Мен қандайдир аниқ мақсадли ишни амалга оширишни - тез ёрдам, тадқиқотлар, профилактик жараёнларга ёрдам беришни хоҳладим. Савонда шифохоналар учун пул йиғиш кампаниясини ташкил қилдим. Биз асбоб-ускуналар сотиб олиш учун пул йиғдик. Бу ерда, Шанхайда биз ҳамкорлар билан биргаликда шифокорлар ва оддий инсонлар эҳтиёжи учун ниқоблар, эпидемиологик тўпламлар, кўзойнаклар сотиб олдик”, - деди Эль Шаарави.
Фикрлар