Коста: Контени буюк мураббий сифатида хурмат қиламан, аммо инсон сифатида эмас
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Костанинг сўзларига кўра клуб раҳбарияти уни бошқа жамоага кўйиб юбормаяпти. Бундан ташқари испаниялик футболчи жамоа бош мураббийи Антонио Конте билан муносабатлари тўғрисида айтиб ўтди.

“Мени чиндан ҳам жамоада қолишимни исташмаётган бўлишса, нега унда жавобимни беришмайди? Мен нима қилиш керак бўлса шуни қилишим керак. Мен ўзим ҳақимда ўйлашим лозим. Мен “Атлетико”га қайтишни ҳохлайман.

Буларнинг барчаси январь ойида бошланган. Ўшанда мен янги шартнома тузиш арафасида эдим, бироқ, негадир бу борада ишлар тўхтаб қолди. Бунинг ортида бош мураббий турган деб таҳмин қиламан. Мен Контени буюк мураббий сифатида ҳурмат қиламан. У ажойиб ишларни амалга оширди ва мен буни шахсан гувоҳиман. Аммо, уни инсон сифатида умуман ҳурмат қилмайман. У қўл остидаги футболчилар билан яқин алоқада бўладиган мураббий эмас. У бундан жуда узоқ”, - дейди Коста Daily Mail нашрига берган интервьюсида.