Коста "Ливерпул"га қарши ўйнай олади
Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Диего Коста Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Ливерпул"га қарши ўйинда иштирок эта олади.
AS нашри тарқатган хабарга кўра 2019 йилнинг ноябридан буён майдонга тушмай келаётган футболчи жароҳатидан тузалган ва у умумий гуруҳда шуғулланишни бошлаган. Лекин ҳозирча клуб расмий сайти бу ҳақда маълум қилгани йўқ.
Маълумот учун, Коста жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасини 2 марта ишғол этди.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” – “Ливерпуль” баҳси 18 февраль куни бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса 12 март кунига режалаштирилган.
Фикрлар