Коста ўғирлик қилганини тан олди...
Ўрта вазн тоифасидаги жангчи Пауло Коста промоушеннинг Лас-Вегасдаги штаб-квартирасида супер енгил вазн тоифасидаги жангчи Мераб Двалишвилидан қандай овқат ўғирлаганини айтиб берди.
“Лас-Вегасда энг кўп соғинадиган нарсам бу Мераб Двалишвилининг таомидир, мен уни UFC штаб-квартирасидан ўғирлаганман. Қисқичбақа қўшилган гуруч жуда мазали эди”, — деб ёзади бразилиялик ўзининг X саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Коста ва Двалишвили 17 февраль куни Анахаймда бўлиб ўтадиган бўлажак "UFC 298" турнирида навбатдаги жангларини ўтказишади. Бразилиялик октагонда австралиялик Роберт Уиттакер билан тўқнаш келса, грузиялик америкалик Генри Сехудо билан куч синашади.
Фикрлар