Коста-Рика билан ўйинда Соннинг голи Жанубий Кореяни мағлубиятдан қутқариб қолди, кейинги рақиб - Ўзбекистон

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланаётган терма жамоалар ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.

Хусусан, Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Коста-Рика бугун Жанубий Корея билан куч синашди. Дастлаб, Хван Хи Чан урган голга америкаликлар Жевинсон Беннеттенинг дубли эвазига жавоб қайтарди. 85-дақиқада дарвозани ишғол этган Сон якунда кореяликларга дуранг келтирди.

Маълумот учун, Коста-Рика 27 сентябрь куни Сречко Катанец бошчилигидаги "оқ бўрилар"га қарши майдонга тушади.

Бундан ташқари, Япония АШҚга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Даити Камада ва Каору Митома муаллифлик қилди.

Айрим жамоалар ўз учрашувларини энди ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!