Коста якка ўзи шуғилланмоқда (фото)

CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Коста ўзининг жисмоний ҳолатини сақлаб туриш  мақсадида, тренажёр залида якка ўзи машғулотларни бошлади.

Tecno

Ижтимоий тармоқларда унинг айнан тренажёр залида шуғилланаётган расмлари пайдо бўлди.

Илгарироқ, Коста ва унинг адвокати “Челси”га уни трансферга қўйишларини сўраб мурожаат этишгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

“Милан” Костани ижарага олишга тайёрлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди. Костанинг адвокати эса мижози “Атлетико”га қайтишни истаётганини айтиб ўтган эди. Бироқ “матрасчилар” ФИФА таъқиқи сабаб, январ ойига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию