Коутиньо АПЛ клубига ўтишни хоҳламаяпти. Энди "Барселона" нима қилади?

"Барселона" баъзи футболчилар билан хайрлашишга ниҳоятда қийналмоқда. Улардан бири ярим ҳимоячи Коутиньо ҳисобланади.

Бразилиялик футболчи энди каталонияликларга керак эмас. Бироқ у ҳамкорлик таклиф қилаётган клубларга ўтишни хоҳламаяпти. Шу сабабли унинг вакиллари "Ньюкасл" билан боғланишдан бош тортишди, деб ёзмоқда Mundo Deportivo.

Манбанинг хабарига кўра, Коутиньо Англия премьер-лигаси аутсайдерларидан бири ҳисобланган жамоа сафига ўтмоқчи эмас. Шу муносабат билан "Барселона" раҳбарияти яқин кунларда Коутиньо ва унинг агентлари билан учрашув ташкил қилмоқчи. Унда плеймейкернинг кейинги тақдири муҳокама қилинади.

29 ёшли Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 16 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!