Коутиньо “Барса” билан катта музокарага тайёрланмоқда
Ижара асосида “Астон Вилла”да ўйнаётган Филиппе Коутиньо мавсум якунланиши билан “Барселона” раҳбарияти билан музокара бошламоқчи. Бразилиялик плеймейкер улар билан келажагини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
The Mirror нашрининг хабарига кўра, бразилиялик ҳужумкор футболчининг “Астон Вилла” сафида ажойиб ўйин намойиш қилаётганига қарамай, унинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда.
Маълумотларга қараганда, каталонияликлар катта маош олаётган ўйинчини бошқа жамоага сотиб юборишни истаяпти. Клуб “Астон Вилла” Коутиньони харид қилишига умид қилмоқда.
Бироқ, “Астон Вилла” раҳбарияти каталонияликлар талаб қилаётган трансфер суммаси қониқтиргани йўқ.
Фикрлар