
Коутиньо "Барселона"га қайтиб, машғулотларга киришди (Фото)
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Бавария"га ижарага берилганди. Маълум вақт Мюнхенда фаолият юритган бразилиялик хавбек Каталонияга қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Коутиньо "Барселона"да машғулотларга киришди. У мавсумолди тайёргарлик учун жамоага қўшилди. Филиппе "Бавария" сафида ЕЧЛ финалида иштирок этиб, мавсумни кечроқ якунлагани учун 8 сентябрга қадар таътил берилган эди, аммо футболчи "Барселона" ихтиёрига эртароқ етиб келди.
Испан нашрларининг ёзишича "Барселона"нинг янги бош мураббийи Рональд Куман унга ишонч билдирмоқда ва янги мавсум Коутиньонинг хизматларидан фойдаланмоқчи.
Фикрлар