Коутиньо ўз ватанига қайтиши мумкин
"Астон Вилла" футболчиси Филиппе Коутиньо ўз ватанинга қайтиши мумкин. Унга Бразилиянинг "Коринтианс" клуби қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда "Mail Sport" нашри.
Яримҳимоячининг ўзи аввалроқ бундай хабарларни инкор қилган ва Европада фаолиятин давом этириши ҳақида гапирганди. Клубга янги бош мураббий келиши билан унинг майдондаги дақиқалари камайган.
Маълумот учун, Коутиньо ушбу мавсум барча чемпионатларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта ҳам голда иштирок этмади.
Фикрлар