Коутиньо: Сўнгги дақиқаларгача ғалабага умид қилгандик
Ads

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи иккинчи турида Коста-Рика (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Футболчи ўйинга қўшиб берилган дақиқада гол киритиб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

- Биз кучли жамоамиз. Буни майдонда кўрдингизлар. Неймарнинг ҳиссиётларини ҳам кўрдингиз. Жамоамиз ғалабани қидирган эди. Илк дақиқалардан олдинга ташландик. Сўнгги дақиқаларгача ғалабага ишонгандик. Ким гол ургани муҳим эмас. Биз рақибнинг ҳимояланишини билардик. Шунга қарамасдан ҳотиржамликни сақлаб ҳужумлар уюуштирдик. Якунда кутилган натижа бўлди, - дейди Коутиньо.

“Е” гуруҳида иккинчи турдан сўнг Бразилия ва Швейцария термалари 4 тадан очко жамғариб, биринчи ва иккинчи ўринларни банд этиб туришибди. Сербияда 3 очко бўлса, Коста-Рикада бирорта очко йўқ ва турнирни тарк этган жамоалар қаторидан ўрин олди.