Коутиньо Туркияга кетишни хоҳламади

Трансфер ҳуқуқлари “Астон Вилла”га тегишли бўлган бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо Туркия чемпионатига ўтишдан бош тортди. Бу Teamtalk нашри маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, 30 ёшли футболчига Истанбулнинг "Галатасарой" клуби ҳамкорлик қилишни таклиф қилган, аммо жанубий америкалик футболчи фаолиятини давом эттириш учун бу вариантга қизиқиш билдирмаган. У Премьер-лигада ўйнашни давом эттирмоқчи.

Коутиньо жорий мавсум “Астон Вилла” сафида АПЛда 20 та ўйинда майдонга тушди. Трансфермаркт портали талқинига кўра, бразилиялик футболчининг ҳозирги нархи 18 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!