Коутиньо зўр таклифни рад этди

“Барселона” плеймейкери Филиппе Коутиньо “Ньюкасл”дан бўлган манфаатли таклифни қабул қилмади.

Бироқ, Каталония клуби раҳбарияти тез орада футболчи билан учрашув ўтказиб, унда Коутиньони Англия клуби шартномасини қабул қилишга уриниб кўради.

“Барселона” анчадан бери қимматбаҳо футболчидан қутилиш илинжида юрибди. 2018 йили “Ливеруль”дан олиб келинган Филиппе Испания чемпионатида кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Ваҳоланки, Ла Лига унга бегона эмас.

Коутиньо “Ливерпуль”Га ўтгунга қадар “Эспаньол” шарафини ҳимоя қилиб, 16 та учрашувда бешта тўп киритганидан кейин ливерпулликлар эътиборига тушган эди.

Бразилияли юлдуз жорий мавсумда 12 та учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!