Коутиньога АПЛнинг энг бой клуби харидор бўлмоқда
"Астон Вилла"да ижара асосида ўйнаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньога "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда.
Diario Sport нашрига кўра, "қарғалар" футболчини қўлга киритиш учун “Барселона”га Бирмингем клубидан кўра кўпроқ пул тўлашга тайёр. Айтиш керакки, “Астон Вилла” Коутиньо учун каталонияликларга 40 млн фунт таклиф қилмоқчи.
Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум АПЛда жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар