Ковач ўзининг
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Нико Ковач ўзининг истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Ҳозир бу савол мени қизиқтирмаяпти. Биз чемпионлик учун курашяпмиз ва миш-мишларга эътибор қилмаймиз. Менинг клуб билан 2021 йилга қадар тузилган шартномам бор ва мен ушбу муддат охиригача ишламоқчиман”, - дейди хорватиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Бундеслиганинг сўнгги тури олдидан 75 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган “Боруссия” Дортмунд ҳисобида эса 73 очко мавжуд. Мюнхенликлар сўнгги турни Франкфуртда “Айнтрахт”га қарши ўтказишади.