Ковач: “Вердер” бизга жиддий қаршилик кўрсатди

“Бавария” бош мураббийи Нико Ковач Германия чемпионатининг 30-турида “Вердер” (1:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Чемпионлик пойгасида кураш қизғин давом этмоқда. “Вердер” бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Улар ҳам очко учун курашди, ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар ҳавф туғдира олди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Шу тариқа давом этишимиз ва кейинги ўйинларни ҳам ғалабалари тугатишни истаймиз”, - дейди Ковач.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!