Коваленко бошқарган ўйинда "Ал Ҳилол" ОЧЛ ғолиби бўлди

Унда Япониянинг "Урава Редс Даймондс" жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Голларга Салим Ал Досари ва Бафетимби Гомислар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра 3:0 ҳисобида рақибидан устун келган саудияликлар мусобақа ғолиби бўлишди. Қайд этиш жоиз, Ғарбий минтақадан чиққан жамоа сўнгги марта 2011 йилда ОЧЛ ғолиблигини қўлга киритган эди. Ўшанда Қатарнинг "Ал Садд"и пенальтилар сериясида Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс"идан устун келган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу финални ҳамюртимиз Валентин Коваленко бошлиқ ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!