Ковалев ва Альварес реванш жанги 2 феврал куни бўлиб ўтади
Ads

Сергей Ковалев ва Элейдер Альварес ўртасидаги жанг 2 феврал куни АҚШда бўлиб ўтади, дея хабар беради ESPN нашри Top Rank компанияси бошлиғи Боб Арум сўзларига таянган ҳолда.

Жанг Фрискода (Техас штати) НФЛ “Даллас Ковбойз” Ford Center клубининг машғулотлар аренасида бўлиб ўтади.

Манбада ёзилишича, Top Rank Ковалевга қизиқиш билдираётган Main Events билан келишувга эришган ва ESPN телеканалида намойиш этилади ҳамда ушбу бокс кечасининг асосий жанги бўлади. Аввалроқ, Ковалевнинг жанглари HBO телеканалида кўрсатилган.

5 август куни Американинг Атлантик-Сити шаҳрида Альварес Ковалевни техник нокаутга учратиб, чемпионлик титулини қўлга киритган эди.

35 ёшли Ковалев профессионал рингда 32 ғалаба (28 нокаут), бир дуранг ва 3 мағлубият бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akxmedov Sheikh
20/09/2018 23:42
alvares yana g'alaba qozonadi