Ковалевнинг кейинги рақиби енгилмас Браун бўлиши мумкин
Ads

Америкалик Маркус Браун -90,71 кг вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) ва ЕвроОсиё бокс парламенти (EPB) чемпионлик камарлари соҳиби россиялик Сергей Ковалевнинг навбатдаги рақиби бўлиши мумкин. Бу ҳақда Main Events промоутерлик компанияси бошлиғи Кэти Дува маълум қилган.

Жанг шу йил ёзида бўлиши кутилмоқда.

Биз Браун жамоаси билан музокаралар ўтказяпмиз. Ҳозирча ҳеч нарса тасдиқлани йўқ, – дейди Дува.

Ковалев олдинги жангида ҳамюрти Игорь Михалкин билан куч синашиб, 7- раундда рақибини техник нокаутга учратган. Айни дамда Ковалев ҳисобида 32 ғалаба (28 нокаут), 2 мағлубият ва 1 дуранг мавжуд.

Браун эса профессионал рингда 21 ғалаба (16 нокаут) қайд этиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.