Козак яна собиқ клубига қайтди!
Ёдингизда бўлса, яқинда сайтимиз орқали АГМКда тўп сурган ярим ҳимячи Владимир Козакнинг иккинчи даврада бошқа клубга ўтиши ҳақида хабар бергандик.
Маълум бўлишича, футболчи яна “Пахтакор” клубига қайтган.
Хабарингиз бўлса, у мавсум бошида айнан “Пахтакор”дан Олмалиқ жамоасига ўтганди. Бироқ биринчи даврада футболчи АГМК сафида фақат учта ўйинда иштирок этди холос.
Козакнинг яна “Шерлар” сафига қайтганини АГМК матбуот хизмати тасдиқлади.
Фикрлар