Крестинин "Локомотив"нинг навбатдаги мағлубиятига қандай изоҳ берди?

Суперлигада 22-тур баҳслари старт олди. Тошкентнинг "Локомотив" клуби бу тур сафарда "Сурхон" билан куч синашди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жуда оғир ўйин кечди, аммо биз вазиятларимиздан фойдалана олмаяпмиз. Рақиб эса шу ишни уддалади. Иккинчи гол уришимиз керак пайтда, ҳисоб тенглашди. Ўз вазиятларимизни ҳеч бўлмаганида ярмини голга айлантиришимиз керак", - дейди Крестинин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!