Крестинин: Йигитларнинг ҳаракатларига ҳеч қандай эътироз йўқ

Cоcа-Cоlа Суперлига 20-турида ўз майдонида “Сурхон”га мағлуб бўлган “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Александр Крестинин мағлубият сабаблари ҳақида фикр билдирди.

“Бугун ягона эпизодни меҳмонлар голга айлантиришди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Улар эса ўз имкониятини голга айлантира олишди. Ўйинда устунлик қилгандик. Вазиятлар бизда кўпроқ бўлди. Аммо, бу футбол ва бунақаси бўлиб туради”, - деди Крестинин.

“Бугун бизга бироз омад этишмади. “Насаф”га қарши ўйиндан кейин тикланишга улгургандик. Бугун жисмонан чарчадик демаган бўлардим. Жисмоний ҳолатимиздан кўнглим тўқ. Марчичнинг ўрни билинган бўлиши мумкин. Нафақат унинг, балки бугун майдонга тушмаган бошқа футболчиларнинг ҳам ўрни билинди. Бизга ҳозир стабиллик етишмаяпти. Йигитларнинг ҳаракатларига ҳеч қандай эътироз йўқ”.

“Исмоналиев – ҳужумчи. Ҳимоячи сифатида мажбурликдан ўйнаган. Унинг ўзи менга ҳужумчиман деган”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!