Крикет. Тошкентнинг "Anfa" клуби Ҳиндистонда ўқув-машғулотларида иштирок этмоқда
Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан мамлакатимизда крикет спорт турини кенг ривожлантириш, ёшлар орасида оммавийлигини таъминлаш ва турли ёш тоифадаларида терма жамоалар ва клубларни шакллантириш борасида қатор вазифларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, федерация раиси Азиз Михлиев ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан Тошкентнинг "АNFA" крикет клуби жамоаси ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш ва Т20 форматдаги ўйинларда иштирок этиб, тажриба алмашиш мақсадида айни пайтда Ҳиндистон давлатининг Канпур шаҳрида бўлиб тўрибди. Биласиз, Ҳиндистонда крикет спорт тури энг оммалашган спорт тури саналади. Шу боис ҳам Ҳиндистон крикет федерацияси ҳамда Ўзбекистон крикет федерацияси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Бир ойлик сафарининг илк куни 26 ноябрда "ANFA" клуби жамоаси дастлаб, Канпур шаҳридаги "Green Park Stadium" крикет майдонида "Kanpur Administration Team" жамоаси билан Т20 форматдаги ўйин ўтказди. Ўқув-йиғин амалиёт доирасида кеча, 4 декабрь куни "ANFA" клуби навбатдаги Т20 форматдаги мусобақада иштирок этди. "Daman, Diu Dadra Nagar Haveli" крикет ассоциацияси таклифига кўра ташкил этилган беллашувларда "ANFA" жамоаси "Ranji trofi" клуби жамоаси билан куч синашди.
Ҳиндистон сафарида спорт делегациясига раҳбарлик қилаётган федерация раиси Азиз Михлиевнинг бизга хабар қилишича, "ANFA" жамоаси йигитлари белгиланган режага мувофиқ, мутахассислар томонидан ўқув-машғулотларда иштирок этишмоқда. Шунингдек, Ҳиндистоннинг турли штатларидаги крикет клублари таклифига биноан "ANFA" жамоаси назорат-ўртоқлик ўйинлари ўтказишади.
Дарвоқе, Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида "ANFA" клуби билан боғлиқ жараёнлар ёритилмоқда. Жумладан, мамлакатнинг "Asli Azadi" газетаси саҳифасидан "ANFA" клубининг рақиб жамоа билан ўйини ҳақидаги мақола жой олган.
Фикрлар